Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб тарқатиш воқеаси ортидан Нурободдаги мактаб директори ва синф раҳбари ишдан олинди
12:53 / 2022-09-06

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Нуробод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиларнинг мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига қўпол муомалада бўлиб, мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини тепадан отиб юбориб, тарқатгани акс этган видео лавҳалар тарқалди.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирган Нуробод тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳолат Нуробод тумани халқ таълими бўлими ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, 1- умумий ўрта таълим мактабининг 4-“Д” синф раҳбари Шоҳида Ғоффорова ўқувчиларига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги аниқланган.

Ўқитувчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилганлиги сабабли Ш.Ғоффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини тарқатилиш жараёнини назоратга олмагани ва масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли мактаб директори Э.Ҳамраев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

Ғ.Ҳасанов,

ЎзА