Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб тақдимоти: "Ўзбекистон қаҳрамонлари"
08:53 / 2022-10-14

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда маънавият фидойилари, олимлар, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов мазкур китобда ҳаётнинг турли синовларига қарамай сабот билан меҳнат қилиб, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилган давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ишчи-хизматчилар, устозлар, деҳқон, чорвадорлар, санъат ва маданият ходимлари, барча жабҳаларда олиб борилаётган юксак бунёдкорлик ишларида доимо камарбаста бўлган замондошларимизнинг умр йўллари акс этгани ҳақида гапириб берди.

Маълумот учун, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби чоп этилди. Мазкур китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилди. Унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган бир юз уч нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Ш.Суяров, ЎзА