Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китоб олами” фестивалида саккиз мингдан ортиқ ёш иштирок этди
16:16 / 2025-12-09

Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Китоб олами” китоблар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида янги китоблар тақдимотлари, арзонлаштирилган китоб ярмаркаси, ёш ижодкорлар ва тарихчи олим Адиб Холид билан самимий учрашув ҳамда қизиқарли викториналар ташкил этилди.

Йигирмага яқин нашриёт ўзининг янги китоблари ва лойиҳаларини тақдим қилди. Энг қувонарли жиҳати, фестивалга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчига бадиий ёки таржима асар совға қилинди.

Икки кун давом этган фестивалда 8000 нафардан ортиқ ёш иштирок этди. Бундай фестиваллар ёшларнинг билимга интилишини кучайтириб, ўз келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратишига ёрдам беради.

Гулноза Бобоева, ЎзА