Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китоб маркази” – “Китоб дунёси” китоб тармоқ маркази иккита талабанинг контракт пулини тўлаб беради
19:30 / 2020-10-25

“Китоб маркази” – “Китоб дунёси” китоб тармоқ маркази юртимиздаги олий ўқув юртларининг бирига тўлов-шартнома асосида ўқишга кирган, аммо моддий ёрдамга муҳтож энг китобхон, зукко қорақалпоғистонлик иккита талабага бир йиллик тўлов шартнома пулларини тўлаб беради.

“Китоб маркази” – “Китоб дунёси” китоб тармоқ маркази юртимиздаги олий ўқув юртларининг бирига тўлов-шартнома асосида ўқишга кирган, аммо моддий ёрдамга муҳтож энг китобхон, зукко қорақалпоғистонлик иккита талабага бир йиллик тўлов шартнома пулларини тўлаб беради. Ушбу тадбир келгуси ўқув йили учун амалга оширилади. Бу ҳақида мазкур марказнинг масъул ходими Илхомжон Ахунджанов маълум қилди.

И.Ахунджановнинг таъкидлашича, “Энг китобхон мактаб” танловида ғолиб бўлган мактаблардан иккитаси танлаб олиниб, уларда ўқиб, олий ўқув юртига тўлов-шартнома асосида ўқишга кирган, моддий ёрдамга муҳтож иккита талабанинг контракт пуллари тўлаб берилади. Талабаларнинг ҳохишига қараб, улар марказнинг ўзида иш билан таъминланиши ҳам мумкин.

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Қорақалпоғистон шаҳар ва туманлари халқ таълими бўлимларига қарашли мактабларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан ҳамкорликда “Китоб маркази” – “Китоб дунёси” китоб тармоқ маркази томонидан “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси ўтказилмоқда.

Лойиҳага кўра, мактабларнинг қайси бирида кўп китоб сотиб олинса, шу мактаб ғолиб деб топилади.

Танлов якуни бўйича “Иқтидорли ўқувчи”, “Энг фаол кутубхоначи”, “Фаол мактаб директори”, “Энг фаол ОАВ ходимлари”га, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида қайд этилган умумий натижаларга кўра, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган туман халқ таълими бўлимларига қимматбаҳо совғалар берилади.

“Энг китобхон мактаб” лойиҳасида ғолиб чиққан энг китобхон туман халқ таълими бўлимига “NEXIA-3” автомобили, энг кўп китоб сотиб олинган мактабга эса “SPARK” автомобили совға қилинади.