ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги тадбирлар доирасида “Китоб карвони” ташкил этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда ижтимоий дафтарларда турувчилар, иқтидорли ёшлар ҳамда аҳолининг бошқа қатламига 5 мингдан ортиқ бадиий китоб тарқатилиши белгиланган.
[gallery-7360]
“Китоб карвони” лойиҳаси доирасида шунингдек, Фарғона шаҳрида жойлашган Шарқий ҳарбий округига қарашли Маънавият ва маърифат марказида концерт дастури ўтказилди.
Байрам дастури куй ва қўшиқларга уланди. Турли маданий чиқишлар, шеърий тўртликлар барчага бирдек манзур бўлди.
Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган китоблар жамланмаси шаҳар меҳмонлари ҳамда фарғоналик ёшларга туҳфа этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА