Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Китоб карвони” йўлга чиқди
18:41 / 2021-09-07

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори асосида умумий ўрта таълим мактабларининг кутубхона фондларини адабий китоблар билан таъминлаш мақсадида уларга маблағ ажратиш белгиланган эди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда шаҳар ва туманлардаги ахборот ресурс марказларининг кутубхона фонди учун 1,5 миллиард сӯмга яқин маблағ ажратилди. Шунинг ҳисобидан 55 минг дона қорақалпоқ тилидаги китоб чоп этилди, 26 минг донадан зиёд ўзбек тилидаги адабий китоб харид қилинди.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Нукус шаҳридан адабий китоблар юкланган китоб карвони ўз манзилларига қараб йўл олди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Р.Реимов сўзга чиқиб, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан ёш авлоднинг ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб етишишини таъминлаш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу борада Президентимиз томонидан бир қатор қарор ва фармонларнинг қабул қилинганлиги, мамлакатимизда жорий қилинган 5 та муҳим ташаббуснинг бири – китобхонликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилаётгани, китоб ярмаркалари, танловлар мунтазам ташкил этилаётгани катта аҳамият касб этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг “Умумий ўрта таълим мактабларининг кутубхона фондларини адабий китоблар билан таъминлаш мақсадида уларга маблағ ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг қабул қилиниши ҳам ана шундай эзгу мақсадга хизмат қилади.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА