Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб инсоннинг энг содиқ дўсти
18:15 / 2021-08-12

Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив қўмондонлиги Шеробод гарнизонидаги ҳарбий қисмда мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб китобхон ҳарбийлар ва уларнинг оила аьзолари учун "Мен севган асар" ва "Мен севиб ўқийдиган адибнинг асарлари" мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Шеробод тумани ҳокимлиги, ҳарбий қисм ва Шеробод тумани ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган эьтибор аҳоли айниқса, ёшларнинг маьнавиятини юксалтиришга хизмат қилаётгани таькидланди. 

Китобхонлик ва оилаларда китоб мутоаласининг фарзандлар тарбиясидаги аҳамияти, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат,миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида камолга етказишда китобнинг ўрни ҳақида фикр алмашди. Иштирокчилар ўзлари севиб ўқийдиган асарлардан олган таассуротларини баҳам кўрди.Суюкли ёзувчи ва шоирларининг ҳаёти ҳамда ижоди хусусида маьлумот берди.

–Миллий армиямизда ҳарбийлар ва улар оила аьзоларининг китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида аҳамият берилаётгани ҳам мустақиллигимиз шарофати, – дейди ҳарбий қисм взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, капитан У.Мўминов. 

–Мазкур тадбир ҳам бизнинг китоб мутоаласига бўлган қизиқишимизни янада оширди. Буюк адиблар ва уларнинг нодир асарлари тўғрисида қизиқарли маьлумотларга эга бўлдик. Зеро, китоб инсон учун энг содиқ дўст. Шу боис ҳам яхши асар ватанни улуғлаш, оилани эьзозлаш, буюк аждодларимиз аньаналарига садоқат каби юксак фазилатларни ўргатади.

Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларда энг улуғ,энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган маьнавий-маьрифий тадбирлар юқори савияда давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА