Китоб инсонни яхшиликка етаклайди
Китоб маънавиятни юксалтиради. Инсонни яхшиликка етаклайди. Бугун давлат раҳбари ташаббуси билан аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Қашқадарё вилояти Нишон туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлинмаси томонидан тумандаги Ибн Сино, Нуристон, Кимёгар, Қирққулоч, Нурчи, Орзу бўстони маҳалла фуқаролар йиғинларига маънавият бурчаги учун китоблар жамланмаси топширилди.
Мақсад маҳаллаларда китобхонлик маданияти шакллантириш.
Ўлмас Баротов, ЎзА.