Маънавият ҳар бир хизматчининг ички дунёсидаги юксак таянчдир. Фарғона вилоят қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан хизмат ходимларининг маънавий дунёқарашини бойитиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва миллий меросимизга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида мунтазам равишда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
Навбатдаги тадбирда дастлаб Қўқон шаҳрида жойлашган Амирий кутубхонасига ходимларнинг ташрифи уюштирилди. Бу ерда улар турли соҳаларга оид китобларни кўздан кечириб, ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндаларининг бебаҳо асарлари билан танишдилар. Ташриф давомида китоб ўқиш маданияти, бадиий асарлар орқали руҳий озуқа олиш ва шахсий ривожланиш мавзусида суҳбатлар ҳам ташкил қилинди.
Китоб ўқиш инсоннинг сўз бойлигини оширади, фикрлаш қобилиятини кучайтиради, чиройли ва аниқ нутқ қилишни ўргатади. Бу эса шахсий ва касбий тараққиёт учун жуда муҳимдир.
Тадбирнинг навбатдаги манзили сифатида Қўқон шаҳридаги тарихий Ўрда саройи ва Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов мемориал музейи танланди. Бу жойларда ходимлар юртимизнинг бой тарихий мероси, маданий обидалар, миллий ҳунармандчилик намуналари ва буюк адиб Эркин Воҳидовнинг ҳаёт йўли, ижоди ҳамда шахсий қўлёзмалари билан танишдилар.
Ушбу маънавий-маърифий саёҳатда ходимларда фахр, тарихга ҳурмат, китобга муҳаббат туйғуларини уйғотиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва хизмат фаолиятида масъулият ва юксак руҳ билан ҳаракат қилишлари учун муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/_QCp78GcvQw?si=QQb9SxMuJCBsS_QU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
ЎзА