Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб билим ўчоғи
10:06 / 2022-11-02

Жиззах вилояти Янгиобод туманида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Китобхонлик фестивали” ўтказилди.

Танлов 10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифасидаги ўсмирлар ва ёшлар ўртасида  ўтказилди. Тадбир якунига кўра 1-ўринни 10-14 ёшлилар бўйича тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Нурмаматова, 15-19 ёшдаги иштирокчилар орасида 1-сонли мактаб ўқувчиси Садоқат Абдурасулова ҳамда 20-30 ёшлилар ўртасида 13-мактаб ўқувчиси Шоҳсанам Мусурмонова эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.  

“Китобхонлик фестивали” доирасида китобхонлик танловларининг қуйи босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилар, фаол кутубхоначилар ҳамда “Китобхон оила”лар  тақдирланди.

Хусусан, “Китобхонлик фестивали” доирасида ўтказилган “Китобхон оила” кўрик-танловида фаол иштирок этган Бекназар Тошбоевлар оиласига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.

Тадбирда “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллаган тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Бекзодбек Сувонқулов ҳам 1-даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА