Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб – билим манбаи
16:04 / 2025-10-28

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида ана шу шиор остида давра суҳбати ташкил этилди.

Олий ўқув юртининг китобсевар ўқитувчи ва талабалари қатнашган тадбирда  мамлакатимизда юртдошларимиз, айниқса, ёшларнинг маънавиятини, дунёқараши ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизни улуғлаш, аҳолининг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

–  Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари факультетининг Ахборот-ресурс марказида барча турдаги минглаб адабиётлар захираси мавжуд, – дейди деканнинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Ж.Ҳайитов. –  Талабалар ушбу адабиётлардан мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда. Тадбир давомида китоб ўқишнинг инсон тафаккури ва маънавий камолотидаги ўрни ҳақида сўз юритар эканмиз, китоб ўқиш ўзини ҳимоя қилишнинг энг самарали йўли эканлигини таъкидламоқдамиз. Ўқиган инсонни на вақт, на муаммо тўхтата олмайди.  

[gallery-25954]

Учрашув якунида талабаларга ҳар куни, ҳеч бўлмаганда бир саҳифа бўлса ҳам, китоб ўқиш одатини шакллантириш зарурлиги борасида фойдали тавсиялар берилди.  

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари