Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб – бебаҳо хазина
09:49 / 2023-05-20

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманидаги ҳарбий қисмда “Китоб – бебаҳо хазина” деб номланган бадиий китоблар кўргазмаси ўтказилди.

Китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, китоб мутолаасини тарғиб этиш мақсадида туман марказий кутубхонаси, китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазмада ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.  

Кўргазма очилишида сўз олганлар томонидан мамлакатимизда аҳоли, хусусан, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, китобхонликни тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу уларнинг маънавияти, тафаккур ва дунёқарашининг янада юксалишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.    

– Китоб инсон маънавияти ва дунёқарашини юксалтирувчи муҳим манбаа ҳисобланади, – дейди лейтенант Бобуржон Олтибоев. –  Китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, юксак тафаккури ила бошқалардан ўзининг дунёқараши, фикрлаши ва юксак маънавияти билан ажралиб туради.

Тадбирда китоб ўқиш ёшларимиз, фарзандларимизнинг доимий машғулотига айланиши лозимлиги, бунинг учун китобхонликни оиладан бошлаш, фарзандларимизни болалигидан китобхонликка ўргатиш муҳимлиги, шунда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод билимли, юксак салоҳиятли, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, ватанпарвар ва фидойи инсонлар бўлиб камол топиши  айтиб ўтилди.  

Ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндаларининг асарлари, болаларга мўлжалланган бадиий китоблар намойиш этилган кўргазмада ҳарбийлар томонидан кўплаб китоблар харид қилинди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА