Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киссинжер: Ҳозирги қуролланиш пойгаси аввалгиларидан фарқ қилади
11:32 / 2023-05-08

Сунъий интеллект ёрдамида олиб бориладиган қуролланиш пойгаси аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Бунга қандай қилиб ғалабага эришиш назариясини ишлаб чиқиш муаммоси сабаб бўлади. АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер "CBS" телеканалига интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтди.

Сунъий интеллект соҳасида қуролланиш пойгаси юз берадими, дея савол берилганда, “Ҳа, бироқ бошқача бўлади, интеллектуаллик нуқтаи назаридан қаралганда, бу мутлақо янги муаммо”, – деган у.

– Бизда сунъий интеллект хулосасини текшириш имкони йўқ, чунки биз машина эгаллаган ҳамма билимни таҳлил қила олмаймиз, – таъкидлаган шу ой охирида 100 ёшини нишонлаётган собиқ сиёсат арбоби.

Генри Киссинжер 1973-1977 йилларда АҚШ давлат котиби бўлиб ишлаган. Олти йил давомида Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси лавозимни эгаллаб турган.