Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кисида: Шимолий Корея ракетаси туфайли кутилмаган вазиятларга тайёр туришимиз керак
13:56 / 2022-09-25

Япония Бош вазири Фумио Кисида тегишли вазирлик ва идораларга Шимолий Корея якшанба куни ракета учиргач, кутилмаган вазиятга тайёрланиш топшириғини берди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги маълум қилган.

Қайд этилишича, Япония ҳукумати раҳбари кўрсатмасида минтақада денгиз ва фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий аҳолини тезкор ва ишончли ахборот билан таъминлаш ҳақида сўз боради.

Мамлакат Вазирлар Маҳкамасида тезкор маълумотни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича инқирозга қарши штаб иш бошлади.

Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитаси якшанба куни Шимолий Корея Япон денгизи йўналиши бўйлаб баллистик ракета учиргани ҳақида хабар берди. Кейинчалик худди шу маълумотни Япония қирғоқ хизмати ҳам тасдиқлади.