Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кирмондаги теракт қурбонлари сони 91 нафарга етди
17:19 / 2024-01-08

Эроннинг Кирмон шаҳридаги қабристон яқинидаги портлашлар қурбонлари сони 91 кишига етди. Эрон давлат телевидениесининг Шошилинч тиббий ёрдам маркази матбуот котиби Бабек Ектаперестга таяниб хабар беришича, портлашда яна икки киши яраланган. Саккиз ёшли Таҳа Шадкам ва 67 ёшли Саид Шеҳневази вафот этган.

Ҳозирда 102 киши шифохоналарда даволанмоқда, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир. 

3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳрида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристон яқинида иккита портлаш содир бўлган эди. Портлашлар AҚШнинг Бағдоддаги ҳужумида Сулаймоний ўлимининг тўрт йиллиги муносабати билан қабристонга йўл олган фуқаролар оқимини ларзага келтирди. Эрон расмийлари ҳужумни худкуш-террорчилар амалга оширганини айтди. 

Aввалроқ портлашлар оқибатида 89 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлгани, 284 киши жароҳатлангани хабар қилинганди. 

Ҳужум учун жавобгарликни Даиш террорчилик ҳаракати ўз зиммасига олди. Олти вилоятда терактлар ташкилотчиларини қўлга олиш бўйича олиб борилган амалиётлар давомида 11 киши қўлга олинди. Разведка маълумотларига кўра, худкуш-террорчилардан бири тожикистонлик бўлган. 

ЎзА