Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кириш имтиҳонлари бошланди
20:04 / 2025-07-10

Сирдарё вилоятида ҳам иқтидорли болалар учун ташкил этилган “Жасорат мактаби”га қабул имтиҳонлари бошланди.

Бу муҳим босқичда вилоят бўйича жами 786 нафар 5-синф ўқувчиси иштирок этмоқда. Улар она тили ва математика фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказяпти. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Жасорат мактаби” вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида фаолият юритади. Ҳар бир ҳудуддаги муассасага 26 нафардан иқтидорли ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Имтиҳонларнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 18 июль куни бўлиб ўтади. Бу босқичда иштирокчилар жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтади.

– Имтиҳонлар белгиланган талаблар асосида, шаффоф ва холис ўтмоқда, – дейди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг тест синовларини ўтказиш бўйича Сирдарё вилоятидаги масъул ходими Ойбек Ҳакимов. – 7–8 июль кунлари Сирдарё вилоятидаги 9 та ихтисослаштирилган мактабга қабул бўйича биринчи босқич имтиҳонлари бўлиб ўтди. Уларда 2745 нафар ўқувчи, 9 июль куни эса Мирзо Улуғбек, Ибн Сино ва Ал-Хоразмий номидаги таянч мактабларига бўлган қабул имтиҳонларида 2796 нафар бола иштирок этди. Энг муҳими, ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири