Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кинолог ғолиблар аниқланди
14:06 / 2023-11-27

Бухорода “Намунали кинология бўлинмаси” ва “Аълочи кинолог” кўрик-танловларининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ходимлар хизмат итлари билан қатнашди.  

“Аълочи кинолог” кўрик-танловида иштирокчилар 8 та, яъни меъёрий ҳужжатлар бўйича тест синовлари, тўсинда тортилиш, қўл жанги, кинолог ходимнинг хизмат ити билан саф тайёргарлиги, ПМ ва АКМ қуролларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, 25 метрли сув ҳавзасини вақтга енгиб ўтиш, 3000 метр ҳамда 800 метр масофага хизмат ити билан югуриш йўналишлари бўйича синовдан ўтди.  

Кўрик-танловнинг тантанали қисмида ИИВ ҳамда Бухоро вилояти ИИБ масъуллари сўзга чиқиб, жамоат тартибини сақлаш, содир этилаётган жиноятларни фош этиш ва уларни олдини олишда Кинология хизмати ходимларининг хизматини эътироф этди. Шунингдек, бу каби танловлар ходимларда тажриба алмашиш билан бир қаторда уларнинг кейинги фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.  

[gallery-14784]

Кўрик-танловнинг умумий натижаларига кўра “Намунали кинология бўлинмаси” йўналиши бўйича учинчи ўринни Жиззах вилояти, иккинчи ўринни Самарқанд вилояти, фахрли биринчи ўринни Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ходимлари қўлга киритди. Якунда барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар ИИВнинг кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.  

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.