Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кинокарвон Қашқадарёда: “Афв”, “Бир кунлик тўй” “101 рейс”, “Лолагулим” каби янги миллий фильмлар намойиши бўлиб ўтади
09:47 / 2022-04-21

Шу кунларда Кинокарвон гуруҳи Қашқадарёда учрашувлар ўтказмоқда.

Кинематография агентлиги ташаббуси  ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.

Кинокарвон гуруҳи Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройи, Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой тарихий ёдгорлиги, Чироқчи тумани Маданият маркази, Китоб тумани Топчоқ МФЙ, Яккабоғ туманидаги Саховат интернат уйи ҳамда Шаҳрисабз тумани аёллар мурувват уйига ва маҳаллаларга ташриф буюрди.

-Кинокарвон сафарлари бизга жуда манзур бўлмоқда. Ўз ижодимиз ҳақида юртимизнинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли билан мулоқотлар ўтказмоқдамиз. Учрашувларда барча бизни илиқ кутиб олишяпти,- деди “Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли актриса Барно Қодирова.

Ташрифда йиғилганлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар, турли жанрларда яратилаётган фильмлар ҳақида сўз борди.

[gallery-6744]

Шундан сўнг Кинокарвон гуруҳидаги таниқли киноижодкорлар билан интервьюлар, жонли мулоқот ва фотосессиялар ташкил этилди.

-Кинокарвон сафарларида биз чекка чекка ҳудудларда яшовчи инсонларнинг кўзларида қувонч, санъаткорларга бўлган меҳрни кўрдик. Қолаверса, улар янги миллий фильмларни ҳам катта қизиқишлар билан кутиб олишмоқда. Биз бундай сафарларни янада кўпроқ уюштирамиз, -дея таъкидлади Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази вакили Барно Ўнгбоева.

Олдинда Кинокарвон гуруҳи “Маҳаллада дув-дув гап” дастури доирасида Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудларига сафар қилади. Шунингдек, "Киноклуб" ихтисослаштирилган автотранспортларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Афв”, “Бир кунлик тўй” “101 рейс”, “Лолагулим” каби янги миллий фильмлар намойиши бўлиб ўтади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.

ЎзА.