Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кинокарвон” Навоий вилоятида
23:42 / 2021-04-05

Таниқли киноижодкорлардан ташкил топган “Кинокарвон” гуруҳи ижодкорлари Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида бўлишди. Бу ерда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ўзбекфильм" ДУК томонидан суратга олинган "Муқимий" фильмининг премьераси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Агентлик матбуот хизмати.

Премьерадан олдин фильм режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов етук адибимиз, шоир ва жамоат арбоби Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг шахси, умр йўллари ҳамда фильмнинг съёмка жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.  

Фильм сценарийси муаллифи Рустам Жабборов, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов. Улуғбек Рустамов, Эгамберди Раҳимов, Бегзод Ҳамроев, Адиз Ражабов, Маърифат Ортиқова, Маржона Ўлжаева ўзига хос ролларни ижро этишган.

“Муқимий” фильми илиқ кутиб олинди ва намойишдан сўнг, “Кинокарвон” гуруҳидаги ижодкорлар билан суҳбатлар, фотосессиялар бўлиб ўтди.

ЎзА