«Кинокарвон» Навоий ва Бухоро вилоятига йўл олди
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан иборат «Кинокарвон» гуруҳи Навоий ва Бухоро вилоятига йўл олди.
«Кинокарвон» дастуридан таниқли киноижодкорлар иштирокида ижодий учрашув, давра суҳбатлари, фотосессия ва янги фильмлар намойиши ўрин олган.
Тадбир давомида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан суратга олинган янги фильмлар бепул намойиш этилади. Намойишларда фильмлар ижодкорлари ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Тадбир доирасида фильмлар муҳокама этилиши, фильм билан боғлиқ ижодий кечалар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.