ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рихсивой Алиев, таниқли актёрлар Фарҳод Худойбердиев, Анжелика Есимбетова мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги суратга олинган фильмлар, кино соҳасида эришилаётган ютуқлар, миллий санъатимизнинг ёшлар маънавиятини янада юксалтиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, андижонлик истеъдодли шоир Ориф Мелиев томонидан ўқилган гўзал шеърлар тадбирга янада файз киритди.
[gallery-17904]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА