Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимёвий ва айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди
15:28 / 2025-07-02

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,  Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси тасдиқланди. 

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия беришда 2025 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш тартиби жорий этилади. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш тартиби эса бекор қилинади. 

Қарорга кўра, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишни лицензиялашда: 

а) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларининг яратилиши, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва йўқ қили ниши табиатни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлиги; 

б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларида ташишнинг белгиланган талабларига риоя қилиниши; 

в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб заҳарли моддаларнинг қонунчилик талабларига, шунингдек, объектнинг санитар-муҳофаза зонасини белгилаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мослиги; 

г) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолият белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши келишилади. 

2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидалари тасдиқланади. 

 

2025 йил 1 октябрга қадар ушбу қарор билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига киритилаётган ўзгартиришлар “Лицензия” ахборот тизимида жорий қилиниши таъминланади.

ЎзА