Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади
17:23 / 2022-10-11

Жорий йил 10 октябрда “Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинди.

Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш учун “Навоий кимё технопарки”, “Фарғона кимё технопарки”, “Қорақалпоғистон кимё технопарки” технологик кластерлар ташкил этилади.

2023 йил 1 апрелга қадар Халқаро молия корпорацияси билан хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда “Навоийазот” АЖда техник комплекс ўрганиш ишлари ўтказилади ҳамда 2023 йил 1 августга қадар бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш якунланади. 2023 йил 1 сентябрга қадар “Навоийазот” АЖда ўтказилган техник комплекс ўрганиш ва бирламчи бозор ҳолатини ўрганиш натижалари асосида жамиятни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2023 йил 30 июнга қадар мазкур қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилиши таъминланади.

ЎзА