Кимё саноати корхоналари ESG рейтингида юқори баҳоланди
Маълумки, давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва замонавий корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур вазифалар ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарининг “S&P Globa”l халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлиги амалий натижа бермоқда.
Унга кўра, тармоқ корхоналари халқаро ESG рейтингида юқори поғонага кўтарилди. Яъни, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ 37 баллга эришди, “Махам-Чирчиқ” АЖ 16 балл олди ва “Аммофос-Махам” АЖ 12 балл билан баҳоланди.
Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, ESG тамойилларини жорий этиш шунчаки рейтинг эмас, балки барқарор ва масъулиятли келажакка қаратилган стратегик қадам ҳисобланади.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА