French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимё фанидан кириш имтиҳонларида 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолибларига максимум балл берилади
16:00 / 2022-05-19

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кимё фани бўйича 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси ўтказилди.

Президент таълим муассасасалари агентлиги томонидан ташкиллаштирилган олимпиадада Австрия, БАА, Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Венгрия, Хорватия, Сурия, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Исроил, Озарбайжон, Арманистон ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Унда қатнашиш учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибига 12 нафар ўқувчи саралаб олинган бўлиб, 7 нафари Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олади.

Мазкур олимпиада охирги икки йилда пандемия талабларига кўра онлайн тарзда ўтказилган эди. Бу йил биринчи маротаба оффлайн тарзда Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон терма жамоасидан иштирок этган ўқувчиларнинг 10 нафари медалларга сазовор бўлишди.

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкиллаштирилган 56-Халқаро Менделеев олимпиадасининг ғолиблари қуйидагича рағбатлантирилади: Терма жамоамиздаги барча ғолибларга Давлат тест маркази томонидан кимё фанидан кириш имтиҳонларида максимум балл берилади. Бундан ташқари, Москва давлат университети совриндорларни имтиёз асосида ўқишга қабул қилиши кўзда тутилган.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА