Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Ибратли судья» мукофоти жорий этилган.
Фармон ижроси доирасида судьялар фаолияти самарадорлигини очиқ ва шаффоф баҳолаш бўйича миллий электрон рейтинг баҳолаш дастури ишга туширилган. Ушбу электрон тизим орқали судьялар фаолиятини очиқ, шаффоф ва, энг муҳими, холис баҳолаш имконияти яратилди.

2025 йил якунига кўра, фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатган 14 нафар судья “Ибратли судья” мукофотига муносиб топилди:

Асқар Сафаров - Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;
Рустам Султонов - фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг раиси;
Шавкат Қувватов - Бухоро вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;
Қаҳрамон Холмуродов - Жиззах вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;
Руслан Заиров - Қашқадарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;
Анвар Шукуров - Навоий вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;
Тожиддин Мадраҳимов - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг раиси;
Ўктам Муродов - Самарқанд вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси;
Комилжон Назаров - Сурхондарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси;
Дилфуза Жўраева - Сирдарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;
Мавлудахон Умматова - Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси;
Сардорбек Матниязов - Хоразм вилояти маъмурий судининг судьяси;
Азизжон Раҳимов - Тошкент вилояти маъмурий судининг судьяси;
Зафар Латипов - Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг судьяси.
Мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, яна 10 нафар фаол судьянинг ота-оналарига Судьялар олий кенгашининг ташаккурномаси берилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА