Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ким зўр? (+видео)
15:07 / 2025-11-04

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия, Хитой ва бошқа давлатлар “жамоатчиликдан яширин ҳолатда, ер остида” ядровий қурол синовларини ўтказмоқда, дея баёнот берди.

“CBS News” телеканалига интервью бераркан, у қуйидаги мазмунда гапирган:

– Россия синов ўтказяпти, Хитой, Шимолий Корея ва Покистон ҳам яширинча шундай иш қиляпти. Биз ҳам ядровий синов ўтказмайдиган ягона давлат бўлишни истамаймиз.

Маълумотга кўра, КХДРни ҳисобга олмаганда, ҳеч бир ядровий давлат охирги ўн йилликда расман тўлиқ миқёсда ядровий синов ўтказмаган. Трамп эса бундай амалиёт махфий шароитда амалга оширилаётганини ишонч билан таъкидламоқда.

– Улар бу ҳақда гапирмайди, – дейди Оқ уй раҳбари. – Воқеа қаерда юз бераётганини биров билиши шарт эмас. Синов ер остида, одамлар билмайдиган жойларда ўтказилади. Фақат бироз титраш сезилади, холос. АҚШ ядро қуроли синовини қайта бошлаши ҳақидаги қарор 29 октябрда эълон қилинган. Бинобарин, маъмурият ҳануз амалиёт қай тартибда ўтиши юзасидан маълумот бермаган.

АҚШ 1992 йилдан бери ядро қуролини тўлақонли синаб кўргани йўқ, чунки Вашингтон, гарчи ратификация қилмаган бўлса-да, 1996 йил Ядровий синовни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган. Шундан буён Невада полигонида ер остида қисман тегишли амалиёт ўтказиб келинади. Энди эса синов жараёни очиқ тус оладиганга ўхшайди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eBpPV00abkw" title="Kim zo‘r?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА