“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”
Навоий шаҳрида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ташкил этилди.
Навоий шаҳар маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастурлари йиғилганлар қалбида илиқ таассурот қолдирди. Боғдаги кўл атрофида ташкил этилган ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси ҳаммага бирдек манзур бўлди.
[gallery-784]
Байрам тантаналари вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат), ЎзА