Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ким Чен Ин: Шимолий Корея ҳужум қуролларини ишлаб чиқишда давом этади
13:01 / 2022-03-28

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳужум қуролларини ишлаб чиқишда давом этишини айтди, – дея хабар бермоқда “Yonhap” агентлиги.

– Миллий мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун янада кучли зарба қуролларини ишлаб чиқиш мақсадига эришишда давом этамиз, – деди Ким Чен Ин.  

Шимолий Корея жорий йил бошидан буён ўн икки марта ракета учирди. Пхеньян “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказганини тасдиқлади. 

– “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасининг учиш масофаси 15 минг километрни ташкил қилиши мумкин, бу эса АҚШнинг бутун ҳудудини қамраб олиш учун етарли, – дейилади Япония мудофаа вазирлиги хабарида.