Ким Чен Ин сентябрда Россияга келади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин сентябрь ойида Россияга ташриф буюришни режаламоқда. Бу ҳақда “The New York Times” нашри АҚШ ва иттифоқчи сиёсатчиларга таяниб маълум қилди.
Хабарда Шимолий Корея раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан ой ўртасида Владивостокда учрашиши мумкинлиги айтилган. Кремль бундай учрашув режаси ҳақида маълумот бермади.
“NYT” манбалари Ким Чен Ин Москвага ва Шарқий космодромга бориши мумкинлигини ҳам билдирган. Путин ва Ким Чен Ин 2019 йил апрелда ҳам Владивостокда учрашган.
Аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик коммуникация бўйича мувофиқлаштирувчи Жон Кирби АҚШ ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантираётгани учун Москва ва Пхеньянга нисбатан санкция ва бошқа чоралар кўришни мўлжаллаётгани тўғрисида баёнот берган.