French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ким Чен Ин Россияга келмоқда
09:10 / 2023-09-12

"Голос Кореи" радиостанцияси хабар беришича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин 10 сентябрь куннинг иккинчи ярмида Пхеньяндан махсус поездда Россия томон йўл олди.

Қайд этилганидек, Шимолий Корея делегацияси сафида ҳукумат ва Қуролли кучлар вакиллари бор.

Кеча Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Ким Чен Ин учрашуви яқин кунларда бўлиб ўтиши тўғрисида баёнот берган эди.  

Япония ҳукумати КХДР етакчиси сафари билан боғлиқ ахборотларни тўплайди ва таҳлил қилади, деб маълумот берди Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно.

“Биз катта эътибор билан Шимолий Корея атрофидаги вазиятни кузатиб келмоқдамиз”, деган у.

Мацуно таъкидлаганидек, Япония ҳукумати "Россия ва КХДР ўртасидаги олий даражадаги музокаранинг эҳтимолий натижасини шарҳлашни назарда тутмайди”.

Бош котиб КХДР халқаро санкция остида экани, бу мамлакатдан турли қурол-аслаҳа ёки эҳтиёт қисмлар чиқиб кетиши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши резолюциялари билан тўлиқ тақиқланишини хотирлатиб ўтди.