Ким Чен Ин ракета ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни буюрди
КХДР етакчиси ракета ва артиллерия корхоналарини кўздан кечириб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, шунингдек, янги заводлар қуриш бўйича топшириқ берди, деб ёзмоқда Корея марказий телеграф агентлиги (КCNА).

Хабарда таъкидланишича, Пхенян мудофаа саноатини ҳарбий стратегиянинг муҳим унсури сифатида кўрмоқда ва уни армиянинг келажакдаги эҳтиёжларига мослаб тайёрламоқда.

– Ракета ва снарядлар ишлаб чиқариш сектори ҳар қандай зиддиятни тўхтатишда муҳим аҳамиятга эга, -деди Ким йиғилганларга.
Куни кеча Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг илк атом сувости кемаси қурилиши билан танишгани ҳамда янги турдаги ракеталар синовини кузатгани хабар берилган эди.
Ў.Алимов, ЎзА