Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида тайинлашга қарор қилди
07:58 / 2026-02-14

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз қизи Ким Чжу Эни давлат раҳбарлигига тайёрлаш бўйича қатъий қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий разведка хизмати (NIS)га таяниб BBC хабар берган.

Ҳозир 13 ёш экани тахмин қилинаётган Ким Чжу Эн 2022 йилдан бери отаси билан бирга муҳим сиёсий ва ҳарбий тадбирларга боряпти. Масалан, у биринчи ҳарбий сунъий йўлдошни учириш ва армиянинг жанговар тайёргарлигини текширишда иштирок этган. Шунингдек, Хитойдаги парадда ҳам бўлган.

Корея Халқ Демократик Республикаси патриархал давлат бўлгани учун аёл раҳбарни жамият одатда қўллаб-қувватлаши қийин. Таҳлилчилар фикрича, Ким Чен Ин ёнида олиб юриш орқали қизини шоҳона бошқарувга тайёрламоқда ва жамоатчиликни аёл етакчини қабул қилишга руҳан тайёрламоқда.

Аввалроқ Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон эҳтимолий ворис сифатида кўрилган эди. Шимолий Кореяни 1948 йилдан буён Кимлар сулоласи бошқариб келади.

Ф.Яхшибоева, ЎзА