Ким Чен Ин КХДРни ўзгартиришга ваъда берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг 20 га яқин ҳудудида янги ижтимоий ва ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилишини маълум қилди. Унинг айтишича, шу орқали КХДРни “тубдан янгилаш” мақсад қилинган. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
Махсус режа доирасида янги тиббиёт муассасалари, дам олиш масканлари, кўнгилочар мажмуалар, шунингдек саноат корхоналари барпо этилади.
Ким Чен Ин Хванхэ-Намдо музофотида рамзий тугмани босиб, қурилиш ишларини бошлаб берди. Етакчи мамлакат бўйлаб шаҳар ва туманларнинг қарийб учдан бири янгича қиёфа касб этишини таъкидлади.
Д.Ҳакимов, ЎзА