Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ким Чен Ин КХДР тарихида «йирик ларза» кузатилмоқда, деб баёнот берди
18:43 / 2022-05-16

Шимолий Кореяда кузатилаётган инфекция касаллигининг кенг тарқалиши туфайли мамлакат республикага асос солингандан буён илк бор «йирик силкинишни» бошдан кечирмоқда, деб баёнот берди КХДР етакчиси Ким Чен Ин.

Шимолий Кореянинг давлатга қарашли Марказий телеграф агентлиги ёзишича, мамлакатда ишга туширилган «эпидемияга қарши фавқулодда олий даражадаги тизимга»  баҳо бериш учун 14 майда Ким Чен Ин раислигида Корея Меҳнат партияси сиёсий кенгашининг мажлиси чақирилди. Унда мамлакат соғлиқни сақлаш вакиллари ва Давлатнинг фавқулодда эпидемияга қарши штаби вакиллари иштирок этган.

Шанба куни берилган хабарга кўра,  апрель ойи сўнгидан 13 майгача бутун мамлакат бўйича 524 минг 440 дан  зиёд киши  юқори ҳарорат билан рўйхатга олинган, Уларнинг 243 минги соғайган, 288 минг киши ҳамон даволанмоқда. 27 киши вафот этган бўлиб, уларнинг бирида коронавируснинг «омикрон» BA.2 штамми аниқланган. Ҳозирда мамлакат бўйлаб қаттиқ чекловлар жорий қилингани айтилмоқда.