Бугун – 11 апрель куни Шимолий Кореяда Ким Чен Ин мамлакат бошқарувига келганлиги 10 йиллигига бағишланган кўргазма очилди.
Пхеньяндаги Инқилоб марказий музейида намойиш этилаётган экспонатларнинг асосий қисми давлат етакчиси фаолияти даврига оид фото, видео материаллардан иборат.
Хусусан, 2017 йил Ким Чен Ин томонидан эълон қилинган мамлакатнинг қитъалараро баллистик ракета синовини муваффақиятли якунлаганига оид баёнот ҳам намойишга қўйилган, дейилади “Trend Az” хабарида.
Маҳаллий ахборот манбаларида маълум қилинишича, Ким Чен Ин ҳокимиятининг 10 йиллиги муносабати билан республикада кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ким Чен Ин 2012 йил 11 апрель куни отаси Ким Чен Ирнинг вафотидан кейин Корея Меҳнат партияси котиби, яъни КХДРда энг юқори лавозимни эгаллаган.
Ким Чен Ин бошқарувининг 10 йиллигига бағишлаб кўргазма ташкил этилди