Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кикбоксингчиларимиз жаҳон кубогида 45 медални қўлга киритди
10:09 / 2024-05-20

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Мазкур жаҳон кубогида дунёнинг 42 та мамлакатидан 3760 нафардан зиёд спортчилар турли ёш тоифаларида медаллар учун ўзаро рақобатлашди. Бўлиб ўтган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 18 та олтин, 8 та кумуш, 19 та бронза, жами 45 та медални қўлга киритди.

Қизғин ўтган кикбоксинг жангларида, умумий жамоа ҳисобида, мусобақа мезбони бўлган Туркия термаси биринчи, Австрия термаси иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА