Кикбоксингчиларимиз “India оpen-2026”да зафар қучди
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида кикбоксинг бўйича ўтказилган “India оpen-2026” халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 16 та медални қўлга киритди.
8 давлатдан 900 дан ортиқ спортчи қатнашган турнирда ҳамюртларимиз 12 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалига эгалик қилди.
Маҳоратли кикбоксингчиларимиздан Юсуфбек Эркинов 3 та, Жавоҳирбек Каримов 2 та, Суҳроб Салоҳиддинов 2 та, Умар Маҳмудов, Нилуфар Каримова, Беҳруз Рамазонов, Ширин Шавкатова ва Фузайл Содиқов 1 тадан олтин медаль соҳибига айланиши ортидан Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринга сазовор бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА