Киевдаги элчихонамиз вақтинча Львовга кўчирилди
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинишича, мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган.
Ўзбекистонлик дипломатлар томонидан фуқароларимизни эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган.
Элчихонанинг электрон почта манзили: embassy@uzbekistan.org.ua.