Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Киевда 1 000 километргача учадиган ракета намунаси мавжуд
12:39 / 2023-10-13

Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк таъкидлашича, Киев парвоз масофаси 1000 километрни ташкил этадиган рекатага эга. Айни пайт мазкур қурол синовдан ўтказиляпти.

– Нафақат дрон, балки ракета ҳам ишлаб чиқариш керак, – деди у Украинанинг 24-каналига берган интервьюсида. – Бизда 750-1000 километрга уча оладиган ракетанинг синов намунаси бор. Ракета ва дрон эвазига РФ қуролли кучлари билан мувозанатга эришиш мумкин. Бунинг учун Украина ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириши, ғарб инвестициясини жалб этиши лозим. Тўғри, Украина ярим йилда минг ёки икки минг ракета ишлаб чиқара олмайди. Бинобарин, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, биз сармоя киритяпмиз, давлат айни масалада иш олиб боряпти.

1 августда Украина Президенти Владимир Зеленский Киев ўзи ишлаб чиққан, 700 километр масофадаги нишонни урадиган замбаракдан фойдаланганини таъкидлаган эди.