Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан мулоқот
17:45 / 2025-04-07

Президентимизнинг шу йил 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишлаб ўтказилган учрашуви хусусий сектор учун янги имкониятлар эшигини очди.

Мазкур учрашувда белгиланган топшириқлар асосида Наманган вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомов ҳамда Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаев вилоят марказида фаолият юритувчи кичик ва ўрта бизнес субъектлари вакиллари билан мулоқотда бўлди. 

Мулоқот аввалида вилоят бош солиқчиси ишбилармонларга давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 2025 йил учун соҳадаги асосий мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари онлайн назорат касса техникасидан фойдаланиш тартиби, маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялаш тизими билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Шунингдек, иштирокчиларнинг солиқ қарздорликларига доир саволларига батафсил жавоб берилди. 

– Авваллари тадбиркорлар муаммони ҳал этиш учун раҳбар билан учрашишни ойлаб кутган. Бугун кунда эса амалдорларни ўзлари бизни эшитиш учун учрашувлар ташкил этяпти. Каттами, кичикми бизнес вакилларига бирдек эътибор қаратилаётгани оддий фуқаролар орасидан ҳам тадбиркорликка қизиқиб, қўл ураётганлар сони ортишига сабаб бўлмоқда, – дейди “Сардоба” бозори масъулияти чекланган жамият директори ўринбосари Шавкат Қорабоев. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА