Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик саноат зонасидаги катта лойиҳалар
16:23 / 2025-12-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳар ҳокими Aюбхон Камолов Даштбоғ маҳалласида бўлиб, ушбу ҳудудда жойлашган “Даштбоғ” кичик саноат зонаси корхоналари фаолияти билан танишди.

Илк манзил “Zamondosh Poligraf Servis” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Мазкур корхона қоғоздан турли хил этикеткалар, ёрлиқлар, қутилар ва бошқа полиграфия маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона республика бўйлаб кўплаб йирик брендлар билан ҳамкорлик қилиб, улар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаган.

Ҳозирги кунда корхонада 20 нафар ишчи-ходим фаолият юритиб, 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бир ой давомида 80 минг дона қути ва 100 мингдан зиёд ёрлиқ тайёрланмоқда.

[gallery-26557]

Кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган бу сингари салмоқли лойиҳалар ҳудуднинг иқтисодий фаоллигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА