French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик саноат зонасида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда
09:20 / 2023-11-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан кичик саноат зоналари ҳамда янги ташкил этилаётган корхоналарда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида жамоатчиликка кенгроқ маълумот бериш мақсадида бир гуруҳ журналист ва блогерлар “Баркамол авлод” кичик саноат зонасига таклиф қилинди.

“Баркамол авлод” ёшлар кичик саноат зонаси Наманган вилоят ҳокими ташаббуси билан очилган бўлиб, умумий майдони 10 гектарни ташкил этади ва бу ерда 46 та лойиҳани рўёбга чиқариш режалаштирилган.

Қувватларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида йилига 510,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 24,0 миллион доллар ҳажмида экспорт амалга оширилади.

[gallery-14705]

Журналист ва блогерлар КСЗда фаолият юритаётган текстиль, мебель, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби корхоналарда бўлиб, улар фаолияти билан танишдилар.

Маълумот учун. Ҳозирда “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида 18 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 2 минг 145 та иш ўрни яратилган. Қолган 28 та лойиҳага кўра қурилиш-монтаж ҳамда ускуналарни ўрнатиш ишлари якунлангач,  иш ўринлари сони 6 минг 470 тага етказилади.

ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.