Кичик ракетка усталари мамлакат чемпионлиги учун курашга киришди
Бугун, 10 декабрь куни пойтахтимизда стол тенниси бўйича 15 ёшгача бўлганлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди.
Бу йилги мамлакат чемпионатида умумий ҳисобда 91 нафар ўғил ва 81 нафар теннисчи қизлар яккалик, жуфтлик, аралаш ва жамоавий баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб бориш мақсадида талабномаларни тақдим этган.
Кеча мусобақа олдидан ўтказилган техник қўмита йиғилишидан сўнг яккалик беллашувлар учун қуръа ташланди.
Айтиш лозим, ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларда спортчилар 30 та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашади. Қиз болалар иштирокидаги мусобақаларда кичик ракетка усталари 27 та гуруҳда сараланиши белгиланди.
Гуруҳ ғолиблари кейинги босқичга чиқиб, баҳслар 32 талик сетка бўйича давом эттирилади.
Чемпионат 14 декабрга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА