Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик цехдан барқарор бизнесгача
17:48 / 2026-02-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида фаолият юритаётган Жамшид Жамилов бундан ўн уч йил аввал ўз уйида кичик цех ташкил қилиб, икки-уч турдаги пишириқлар тайёрлаб сотиш билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди.

Албатта, ишнинг аввали осон бўлгани йўқ. Ҳатто оила аъзолари билан бирга кун бўйи ишлаб, якунда зарар билан чиққан ёки тайёр маҳсулотига харидор топа олмай қийналган вақтлари ҳам бўлди. Бироқ Жамшид Жамилов лойиҳадан воз кечмади ва маҳсулотларини ривожлантириш ҳаракатида бўлди. Аста-секин маҳсулотлари сифати ва рақобатбардошлиги билан бозорда ўз ўрнини топди. Тадбиркор фаолияти қадамба-қадам ривожлана бошлади.

[gallery-27785]

— Молиявий имкониятларимиз яхшилангач, корхонамиз учун алоҳида бино қуриб, бир йил аввал шу ерга кўчиб ўтдик, - дейди Жамшид Жамилов. — Натижада ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам анча ошириш имкони пайдо бўлди. Бугунги кунда ойига ўртача 13–14 тонна маҳсулот чиқараяпмиз.

Ж. Жамилов раҳбарлик қилаётган корхонада айни пайтда ҳудуддаги 12 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган. Улар ишлаб чиқараётган маҳсулот пешма-пеш харидорларга етказиб берилаётир. Тадбиркор эса эришилган натижалар билан чекланиб қолмоқчи эмас ва яна янги технологияларни харид қилиб, ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳаракатида.

Жамишид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА