English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади
17:11 / 2024-01-22

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб- қувватлаш” комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда дастур иштирокчиларини танлаб олиш;

кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан ўқитиш жараёнини ташкил этиш;

молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш йўналишлари ва тартиби, шунингдек, ташаббускорларга консультатив хизматлар кўрсатиш тартиби белгилаб берилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Дастур доирасида ўқув жараёнларини ташкил этиш, ўқув дастурларини замонавий ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш, ўқитиш бўйича тренерларни танлаш ва Кичик бизнесга кўмаклашиш марказларининг раҳбар ва ходимлари малакасини оширишга масъул ҳисобланади.

Марказлар ўқув жараёнларини Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, унинг ҳудудий филиаллари, олий таълим муассасалари, “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари, технопарклар ҳамда саноат кластерлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Дастурда иштирок этадиган тижорат банклари томонидан амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар лойиҳалари мазкур карорга мувофик тартибда молиялаштирилади.

Дастурда иштирок этиш, молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш борасидаги барча жараёнлар, шу жумладан, тижорат банклари томонидан соддалаштирилган тартибда қарор қабул қилиш, кредит шартномаларини расмийлаштириш ва лойиҳаларни мониторинг қилиш Бизнес портал орқали амалга оширилади.

ЎзА