Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик бизнесдан катта бизнесгача...
18:13 / 2025-07-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тадбиркорликни жадал ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларда бизнес муҳитини янада яхшилаш мақсадида солиқ хизмати органлари томонидан ишбилармон доира вакиллари билан мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирларидан навбатдагиси Самарқанд туманида бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, улар тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

[gallery-24143]

Хусусан, мулоқотда “ўзини ўзи банд қилган шахс — якка тартибдаги тадбиркор — кичик бизнес — ўрта бизнес — йирик корхона” занжири асосида тадбиркорлик субъектларини босқичма-босқич ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Учрашувда тадбиркорларни қизиқтирган масалалар, фаолиятларидаги мавжуд муаммолар тингланди ҳамда уларнинг ўндан ортиғи жойида ҳал этилди, ечими вақт талаб қиладиган айрим мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА