Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик бизнес вакилларининг муаммолари ўрганилмоқда
13:45 / 2025-05-12

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ҳам солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Жорий йил 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувда "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бизнинг стратегик йўлимиз" дея таъкидлаб, ушбу соҳа ривожи йўлида бизнес эгалари учун алоҳида енгилликлар ва имкониятлар берилиши ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида жойларда раҳбарлар билан юзма-юз учрашувлар ташкил этиш белгилаган эди.

Шунга мувофиқ, кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқ ставкалари ва имтиёзлари хусусида тушунтиришлар берилди.  

Очиқ ва конструктив тарзда ўтган давра суҳбатида тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган долзарб масалалар муҳокама қилинди. Уларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  

– Учрашувдан асосий мақсад тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, унга тегишли тартибда ечим топишда кўмакчи бўлишдир, – дейди Ҳазорасп тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Жасурбек Аллаёров. –Туманимизда 4 минг 80 та тадбиркорлик субъекти мавжуд. Уларнинг 4 минг 57 таси кичик, 20 таси ўрта ва 3 таси йирик тоифаларга ажратилган бўлиб, муаммо ва таклифларини ўрганишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Тадбиркорлар солиқ бошқармаси раҳбариятига ўзини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Уларга мурожаати бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.  

[gallery-23282]

Учрашувда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада ушбу тармоқ вакилларига берилаётган янгиликлар ҳамда солиқ имтиёзлари, солиқ органлари томонидан яширин иқтисодиётнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбирда намунали солиқ тўловчилар «Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркорлик субъекти», «Энг кўп фискал чек берган тадбиркорлик субъекти», «Энг ёш тадбиркор», «Энг интизомли солиқ тўловчи» ҳамда «Энг кўп солиқ тўлаган тадбиркорлик субъекти» номинациялари бўйича тақдирландилар.  

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари