Киберзўравонлик ва унинг турлари хотин-қизларга қарши қаратилган зўравонлик шакли сифатида
Хуршида Ходжиакбаровна САЙДИВАЛИЕВА юридик фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти Тошкент, Ўзбекистон Умиджон Шарабиддинович ХАМРАКУЛОВ доцент техника фанлари доктори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада хотин-қизларга қарши қаратилган зўравонликнинг бир шакли сифатида киберзўравонлик тушунчаси ва унинг кенг тарқалган тури ҳисобланмиш киберхарассмент ҳақида таҳлилий маълумот берилган. Киберзўравонлик билан боғлиқ ҳодисаларга нисбатан олимлар ва тадқиқотчиларнинг муносабатлари ўрганилиб, муаллифлик таърифлари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон қонунчилигида бу борада бўшлиқларнинг мавжудлиги қайд этилиб, назария ва амалиётда аҳамият қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар: хотин-қизлар, гендер тенглик, кибермакон, зўравонлик, киберзўравонлик, киберхарассмент, таъқиб қилиш, таҳдид, хавфсизлик, ҳимоя.