Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибержиноятчиликка қарши кураш барчанинг вазифаси
15:19 / 2023-08-01

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида ИИББ бошлиғи Д.Хўжақулов бошчилигида кибержиноятчиликка қарши курашиш мавзусида журналистлар, блогерлар ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда мутахассислар дунёдаги жиноятлар ҳақида ахборот берди. Ҳозир интернетдан фойдаланаётган 10 тадан битта шахс жиноят қурбонига айланаётгани маълум қилинди. Бунга эса кўпинча фуқароларнинг ўз эҳтиётсизлиги сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 31 июлдан 6 августгача “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.  

Ҳафта давомида 22 шаҳар туманнинг фуқаролари, 1020 дан ортиқ маҳалла ва қишлоғи иштирок этади. Хусусан, “Cйбер wеек” давомида фуқароларни огоҳликка чорловчи турли матбуот анжумани ва бошқа тарғибот тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.  

Танлов ғолиблари ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.  

А.Мусаев, ЎзА.